«ҳарбий хизмат» тегли мақолалар


Тошкентда ҳарбий хизматни ўтаётган 24 ёшли йигит вафот этди
24 июл 2023, 23:32 2

Тошкентда ҳарбий хизматни ўтаётган 24 ёшли йигит вафот этди

ФВВга қарашли Тошкентдаги ҳарбий қисмда самарқандлик аскар вафот этди. Марҳумнинг пневмония сабабли оламдан ўтгани айтилмоқда. Аммо яқинлари бундан шубҳаланиб, унда жароҳат излари борлигини айтмоқда. Ҳарбий прокуратура терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Жиззахда ҳарбий хизматни ўтаётган 19 ёшли аскар вафот этди
16 июн 2023, 18:20

Жиззахда ҳарбий хизматни ўтаётган 19 ёшли аскар вафот этди

Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган 19 ёшли аскар вафот этди. Самарқанд ҳарбий госпиталига олиб кетилган аскарнинг ўлимига ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб сифатида келтирилмоқда.

Сурхондарёда ҳарбий хизмат ўтаётган йигит вафот этди
16 ноябр 2022, 09:35 1

Сурхондарёда ҳарбий хизмат ўтаётган йигит вафот этди

Тармоқларда Термиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат ўтаётган қаршилик йигит вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Мудофаа вазирлиги унинг соғлигидаги шикоят учун клиник госпиталга ётқизилгани ва операциядан сўнг йигитда биологик ўлим қайд этилганини маълум қилди.

Путин хорижликларга Россия армиясида хизмат қилишга рухсат берди
15 ноябр 2022, 12:01

Путин хорижликларга Россия армиясида хизмат қилишга рухсат берди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин чет эл фуқаролигига эга шахсларни РФ армиясида хизматни ўташга рухсат берувчи фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, иккинчи фуқароликка эга бўлган россияликлар ҳам ҳарбий хизматга чақирилади.

Карантин сабабли ҳарбий хизматга боролмаган чақирилувчи Мудофаа вазирлигидан хизматни ўташга рухсат сўрамоқда
18 феврал 2022, 11:18

Карантин сабабли ҳарбий хизматга боролмаган чақирилувчи Мудофаа вазирлигидан хизматни ўташга рухсат сўрамоқда

«Газета.uz»га маълум бўлишича, 2021 йилда бир ойлик ҳарбий хизматга бориш учун тўловларни тўлиқ амалга оширган чақирилувчи карантин чоралари сабабли 27 ёшга тўлишидан олдин ҳарбий хизматга сафарбар қилинмаган. У Мудофаа вазирлигидан ҳарбий хизматни ўташга рухсат беришни сўрамоқда, чунки 2020 йилда вазирлик худди шундай вазиятдаги 27 ёшдан ошганларга ҳарбий хизматга рухсат берган. Депутат Расул Кушербаев бундай форс-мажор ҳолатларда масала фуқаро фойдасига ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.

Оилада ёлғиз ўғил бўлганларга туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди
17 феврал 2021, 17:16

Оилада ёлғиз ўғил бўлганларга туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди

Президентнинг тегишли қарорига кўра, ҳарбий хизмат бўйича низомга ҳудудий тамойил деган тушунча киритилди ва оилада ёлғиз ўғил бўлганларга туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг